Спорт

КОНОР МАКГРЕГОР ЧЕМПИОНЛИК ЖАНГИДА ИШТИРОК ЭТМАЙДИ. UFC ПРЕЗИДЕНТИ БУНИ ТАСДИҚЛАДИ


28.05.2020   158

UFC президенти Дэйна Уайт икки вазн тоифаси собиқ чемпиони Конор Макгрегор яқин орада соврин учун жанг қилмаслигинимаълум қилди.

Ирландиялик яккакурашчи сўнгги жангини ярим ўрта вазн тоифасида ўтказган ва унда Дональд Серронени 40 сония ичиданокаутга учратганди. Мазкур тоифа чемпиони Камару Усмон ҳисобланади.

«Усмоннинг кейинги рақиби қуйидаги уч нафар жангчидан бири бўлади: Колби Ковингтон, Хорхе Масвидал, Леон Эдвардс. Шу уччовидан бири, аммо Конор эмас», — дейди Уайт.

31 ёшли Макгрегор MMA’да 2008 йилдан буён фаолият юритиб келади. У жами 26 та жанг ўтказиб, уларнинг 22 тасида ғалаба қозонган (19 таси муддатидан аввал) ва 4 марта мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Конор енгил ва ўрта енгил вазн тоифалари собиқ чемпиони ҳисобланади.

Манба: daryo.uz