Андижон 24

Коммунал хизмат: «БОШҚАРУВ ТАШКИЛОТИ» ЭНДИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТАДИ


20.01.2020   2640

Андижон шаҳридаги “Ўзбегим” МФЙда 29 та кўп қаватли уй қад ростлаган. Уларда яшаётган аҳолига коммунал хизмат эндиликда “Бошқарув ташкилоти” томонидан амалга ошириляпти. Янги ислоҳот натижасида аҳолининг коммунал масаладаги барча муаммолари ўз вақтида барҳам топиб, хизмат кўрсатиш самарадорлиги ортмоқда. Шу боис ҳудуддаэлектр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва бошқа масалалардакамчиликлар кузатилмаяпти.

- Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб вилоятдаги барча шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларда ҳам “Бошқарув ташкилоти” фаолиятинийўлга қўйиш режалаштирилмоқда, - дейди вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасибошлиғи Машъалбек Таджибаев. – Бу эса ҳудудларда юзага келган муаммо ва камчиликларга жойида барҳам бериш имконини беради. Энг муҳими, аҳоли турмуш маданияти шаклланади.

Якунланган йилда 274 та кўп қаватли уй мукаммал таъмирдан чиқарилди. Вилоятимиздакўп қаватли уй-жой фондларини сақлаш ва ривожлантириш бўйича самарали ишлар давом эттириляпти.

«auz.uz» online гуруҳи.