Хорижда

КОЛБАСА ВА СОСИСКА ХАВФЛИ ЕМИШМИ?


15.11.2018   1485

Олимлар ишлов берилган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш, инсонларда хавфли ўсмалар келиб чиқишининг эҳтимолини оширишини аниқлашди. Глазго университети мутахассислари ўрта ёшдаги 260 минг нафар аёлдаилмий тадқиқотлар ўтказишган.

Аниқланишича, бир кунда 9 грамм қайта ишланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш аёлларда кўкрак саратони билан касалланиш эҳтимолини 15 фоизга оширади. Бу,ҳафта давомида иккита сосиска ёки учта паррак қилиб кесилган, дудланган гўштни истеъмол қилиш деганидир.

Бундан олдинроқ бир кунда 50 грамм қайта ишланган гўшт маҳсулотини истеъмол қилиш инсонда хавфли ўсмалар пайдо бўлиши эҳтимолини 18 фоизга ошириши билдирилганди.