Хорижда

Колбаса оммавий ўлим сабабчиси бўлди


09.03.2018   1564

Жанубий Африка республикасида да тарқалган листериоз эпидемияси 180 кишини ҳаётдан олиб кетди. Эпидемияни қуритилган гўштли колбаса келтириб чиқарган, деб хабар беради Инсон саломатлиги ва истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмат.

Инсон саломатлиги ва истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмат 2017 йилнинг январь ойида Жанубий Африка республикасида листериоз эпидемияси тарқалгани ҳақида огоҳлантирган эди. Ушбу касаллик туфайли 2017 йилнинг январь ойидан бошлаб 180 киши вафот этди. Бу эса касалликка чалинганларнинг 27 фоизини ташкил этади.

«ЖАР юқумли касалликлар миллий институтида ўтказилган қон таҳлил натижаларининг 91 фоизида лисретиоз штамм—ST6 аниқланган. Худди шундай штамм истеъмолга тайёр қуритилган гўштли колбасаларда ҳам аниқланган. Беморларнинг 83 фоизида касаллик шу турдаги колбасаларни истеъмол қилганидан сўнг бошланган», — дейилади хабарда.

Листериоз билан касалланганлар истеъмол қилган барча турдаги колбасалар Полоквейн шаҳридаги Enterprise Food ва RCL Foods корхоналарида ишлаб чиқарилган. Ушбу маҳсулотлар ҳозирда сотувдан олинган.

Листериоз бактериал инфекция бўлиб, у марказий асаб тизимини зарарлайди ҳамда менингит ва энцефалитни келтириб чиқариши мумкин.

Манба: «Daryo.uz»