Хорижда

Коинотдаги тирик бактериялар


07.12.2017   817

Олимлар халқаро космик станция (ХКС) юзасидан коинот бўшлиқларидан келган тирик бактерияларни топишди.

“Эндиликда улар Ерда қунт билан ўрганиляпти, -деди ТАССга берган интервьюсида россиялик фазогир А. Шкаплеров. – Бактерияларнинг хавфи ҳозирча мавхум”.

Космонавтнинг сўзларига қараганда, ХКСнинг сирти вақти-вақти билан момиқ тампонлар билан тозалаб турилади. Чиқинди қолдиқларидан намуналар Ерга олиб тушилади. Шунингдек А. Шкаплеров Ердан тасодифан “илашиб қолган” бактериялар ХКС юзасида деярли уч йилдан бери, мураккаб космик шароитда, 150 даража совуқ ва шунча даража иссиқ кескин алмашиб турадиган ҳолатда яшаб келаётганлигини билдирди.