Хорижда

Қочоқлар уйларига қайтишмоқда


25.08.2017   749

Жорий йил бошидан бери суриялик 600 мингдан зиёд қочоқ ўз уйига қайтди. Уларнинг аксарияти Алеппо шаҳри фуқароларидир. Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг манбасига асосланиб France-Presse бу ҳақда маълум қилди.

Суриянинг бир қатор ҳудудларида жанговар ҳаракатларнинг тўхтаганлиги, хавфсизлик чораларини таъминланаётганлиги, ижтимоий-иқтисодий шароитларнинг яхшиланаётганлиги бунга омил бўлганлиги айтиляпти.

Қочоқларнинг 84 фоизи мамлакат ичида тентириб юришган бўлса, қолганлари Туркия, Ливан, Иордания ва Ироқдан вақтинчалик паноҳ топишган эди. Катталиги жиҳатидан мамлакатда иккинчи ўринда турувчи Алеппо шаҳрига шу кунгача кетганларнинг 67 фоизи қайтиб келди.