Эълон ва билдирувлар

«KO'CHMAS MULK XIZMATLARINI KO`RSATISH JAMIYATI» МЧЖ босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!


05.04.2021   112

«KO'CHMAS MULK XIZMATLARINI KO`RSATISH JAMIYATI» МЧЖ Андижонвилояти филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

Аукцион савдосига "Андижон Дори-Дармон" АЖнинг 2021 йил 05 апрелдаги 01-04/122-сонли сўров хатига асосан Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси 33-уйда жойлашган "1-сонли дорихона биноси" қурилиш тугалланган йили-2013 йил, қавати-2, умумий майдони-583,426 кв.метр, қурилиш эгаллаган майдони-420,49 кв.метр, баландлиги-6,95 метр, асосий хоналар сони-27 та, бошланғич баҳоси-2 592 209 000 сўмда қўйилмокда.

Аукцион савдоси 2021 йил 06 май куни соат 11-00 дан бошлаб ўтказилади. Аризалар расмий иш кунлари соат 09-00 дан 18-00 гача қабул қилинади. (шанба ва якшанба дам олиш кунлари). Аукцион савдоларига аризаларни қабул қилишни охирги муддати: 2021 йил 05 май куни соат 18-00 гача.

Юқоридаги кўчмас мулк 2021 йил 06 майдаги савдода сотилмаган тақдирда, такрорий савдолари 2021 йилнинг 10, 13, 17, 20 май кунлари сотилгунга қадар бўлиб ўтади. Такрорий савдоларига аризаларни қабул қилишни охирги муддати: 2021 йил 10 майдаги савдо учун 07 май, 13 майдаги савдо учун 12 май, 17 майдаги савдо учун 14 май, 20 майдаги савдо учун 19 май соат 18-00 гача.

Аукцион савдосида қатнашиш истагини билдирган хар бир иштирокчи кўрсатилган ахборот-маслахат хизмати учун энг кам иш хақини 2 баробари яни 490 000 сўм миқдорида тўловларни амалга оширади. Шу билан бирга сотиб олинган мулкнинг 5 фоиз миқдорида комиссион тўловини аукционда ғолиб бўлган харидор томонидан сотилган мулк қийматидан ташқари амалга оширади.

Аукцион савдоларида қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувга асосан мулкни бошланғич баҳосининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорида закалат пулини "KO'CHMAS MULK XIZMATLARINI KO`RSATISH JAMIYATI" МЧЖ Андижонвилояти филиали «Савдогар» ОАТ банки (МФО: 00081, ИНН: 308112732, Х/Р:20208000605331723014) га тўлашлари шарт.

Аукцион савдолари қуйидаги манзилда бўлиб ўтади.

Андижон шаҳар, Навоий шохкўчаси, 71-уй. 1-қават "KO'CHMAS MULK XIZMATLARINI KO`RSATISH JAMIYATI" МЧЖ Андижонвилояти филиали.

Телефон: (74) 223-08-52. (93) 447­­-08-13.

Гувохнома № 940529.