Бугуннинг гапи

КЛАСТЕР ДАЛА МАЙДОНЛАРИДА ЧИГИТ УНИБ ЧИҚДИ


06.04.2021   158

Бўстон туманидаги “Сайёра фаввораси” хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери дала майдонларига экилган чигитлар униб чиқди.

“Сайёра фаввораси” хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери маъмурияти томонидан чигит экиш ишлари ўз вақтида амалга оширилганлиги боис, қарийб 600 гектар майдонда плёнка остига экилган чигит тўла униб чиқди.

Айни пайтда кластер тизимининг қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари ғўза майдонларини зараркунандаларга қарши курашиш воситалари билан таъминлаш билан бирга дастлабки майдонлардаги чигит ниҳолларига ишлов бериш ишларига киришганлар.

Маълумот учун жорий йилда мазкур қишлоқ хўжалик кластерининг минг гектар майдонида “Андижон-35” ҳамда “Андижон-37” навли ғўза парваришлашга киришилган бўлиб, шундан плёнка остига экилган чигит 600 гектарда, қолган 400 гектарда эса очиқ майдонда чигит экиш ишлари олиб борилган.