ЖАМИЯТ

ҚИЗ БОЛА «ПАЛАҲМОННИНГ ТОШИ» ДЕЙМИЗ-У, АММО...


28.01.2019   1164

Кексаларнинг даврасида гоҳида “Қиз бола - палаҳмоннинг тоши, қайда отсанг кетаверади” қабилидаги гап-сўзлар қулоғимизга чалиниб қолади. Лекин ҳозирги “палаҳмон тош”лари анойи эмас. Инсон онги-шууридаги ўзгаришлар, давр силсиласи, оилавий муҳит каби ҳолатлар қизлар таълим-тарбиясига янгича ёндашувни тақозо этмоқда.

Избоскан туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида ташкиллаштирилган давра суҳбатининг бош мавзуси ана шунга қаратилди. “Қизларнинг ҳаёси ва ибоси”, “Репродуктив саломатлик”, “Эрта туғриқнинг олдини олиш” сингари мавзулардаги мулоқотдамактаб педагоглари, тиббиёт ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишиб,фикр-мулоҳазаларини ўртага ташлашди.

Мактаб директори Ж.Сотқинбоев, унинг ўринбосари С.Саломова, психолог М.Алиқулова, бошланғич хотин-қизлар қўмитасининг раиси М.Юсупова, олий тоифали шифокор З. Комилова, туман бош отинойиси С. Ашурова ва бошқалар сўз олишиб, тадбир қатнашчиларига соғлом турмуштарзи, маънавий баркамоллик хусусида тегишли тушунча ва маслаҳатлар беришди.

Гулбаҳор ТОҲИРОВА,

ўқитувчи.