Андижон 24

Китобхон қизни ўз юртида ҳам тақдирлашди


28.02.2018   1336

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган “Ёш китобхон” танлови мамлакат босқичида Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги 17-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Моҳинисо Шомуродова биринчи ўринни эгаллаб, Президент совғаси – “Спарк” автомобилига сазовор бўлган эди,- дейилади ЎзА хабарида.
Моҳинисо Тошкентдан келиши билан у таълим олаётган мактабда катта тадбир уюштирилиб, туман ҳокимлиги, таълим муассасаси томонидан унга совғалар топширилди. Ота-онаси, устозларига миннатдорлик билдирилди.
Китобхон ўқувчи Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ҳам муносиб тақдирланди.
Тадбирда М.Шомуродовага вилоят ҳокимлигининг совғаси – замонавий компьютер жамланмаси ҳамда бошқа ташкилотларнинг туҳфалари топширилди.

– Кўрсатилаётган бундай юксак

эътибор, эътироф ҳаммаси китоб туфайли, – дейди Моҳинисо Шомуродова. –

Президентимиз биз, ёшлар буни ҳис қилишимиз учун китобхонлик маданиятини оширишга

катта эътибор қаратаяптилар, деб ўйлайман. Оиламизда ота-онам бизнинг китобга

меҳр қўйиб улғайишимиз учун барча шароитни яратиб берган. Уларнинг биз учун энг

катта ва яхши совғаси – китобдир. Шу боис бугун уч нафар опам олий ўқув юртида

давлат гранти асосида таҳсил олмоқда. Келгусида мен ҳам улар изидан бориб,

ота-онам, устозларим ишончини оқлашни ўзим учун бош мақсад қилиб

белгилаганман.