Жамият

КИТОБ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ


15.03.2019   498

Бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2017-2021 йилларда Ўзбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жамиятимиз ҳаётида миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни қарор топтириш, халқимиз, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг маънавий интеллектуал салоҳиятинн, дунёқараши, онгу таффаккурини юксалтириш, уларни ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган ҳар тамонлама комил инсонлар бўлиб етишишларида беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор каратилган. Бу ўз ўзидан аҳолининг китобхонлик маданиятини, маънавий онгини, китобхонлик даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни янада ривожлантиришга бошлайди.

Юртбошимиз томонидан 2017 йил 13 сентябрда қабул қилинган «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорни қабул қилиниши муносабати билан ана шундай эзгу анаъаналаримиз янада тараққий этди, юрт эртаси, келажак эгаси бўлган ёшлар, кенг жамоатчилик орасида китобхонлик, китоб мутолаасига аҳамият қаратиш давлат эътиборидаги масалага айланди. Бугунги шиддат билан тараққий этаётган замонада ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини уйғотиш масаласи кечиктириб бўлмайдиган давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бундан кўзланган асосий мақсад – келажагимизни бугунгидан-да нурафшон этиш. Ёшларимизни буюк аждодларимизга муносиб ворислар қилиб вояга етказишдан иборатдир.

Китоб – руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга жаҳонни танитади, ҳамроҳлик қилади, эзгуликка етаклайди. Китоб – билим манбаи. Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ биз ўзбек халқининг қон-қонига сингиб кетган.

Ҳақиқатдан ҳам бугунги шиддитли ривожланган даврда беқиёс имкониятлар макони, инсон тафаккури маҳсули, тараққиётимиз меваси бўлган интернет орқали чексиз ахборот манбаалари бутун дунёни кафтингиздагидек намоён қилади. Исталган маълумотни матбуот нашрларсиз, китобларсиз ҳам бошқа манбалардан топиб олиш мумкин. Аммо уша қабул қилиб олаётган минглаб маълумотларимизни қай бирини четлаб ўтиш, қай бирини қабул қилишни, саралаш, салбий ҳолатларни олдини олишни бизга китоб, китобхонлик маданияти ўргатади десак асло муболаға бўлмайди.

Хусусан, халқимизнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган юксак сифатли китобларни чоп этиш, уларни мақбул нархларда етказиш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара асарларини таржима қилиш, фарзандларимизда болалигидан бошлаб китобга муҳаббат уйғотишга эътибор қаратилди. Шунингдек, уларда босма ва электрон китобларни ўқиш кўникмаларини шакллантириш, жамиятимизда мутолаа маданиятини юксалтириш, босма электрон китоблар бозорини шакллантириш масалаларига ҳар қачонгидан мукаммалроқ тарзда эътибор қаратилиши баён қилинган.

Қарорда мазмунан саёз, аҳлоқ меъёрлари, миллий маънавият ва қадриятларимизга мос келмайдиган, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган адабиётларни тарқатишни олдини олиш чораларини кўриш бундай ҳолатлар аниқланганда конун доирасида тегишли чора кўриш, китобхонлар клубларини ташкил қилиш ва маҳаллаларда кутубхоналар ташкил қилиш борасида вазифалар қўйилди.

Ушбу қарор китобхонлик маданиятини юксалтириш ва ахборот-кутубхоналар фаолиятини янада такомиллаштириш, халқимиз маънавиятини оширишга хизмат қилади.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 09 март куни Андижон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларни бирида Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлимидаги ёзувчилари билан ҳамкорликда, Андижон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассаса ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига “Китоб ярмаркаси” 45605 сонли ҳарбий қисмда ташкил этилди.

Ярмаркада Андижон вилояти “Шарқ зиёкори” МЧЖ ва бошқа китоб дўконлари ўзларининг 1500 дан ортиқ нусхалардаги ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва бошқа жанрларда чоп этилган китоблари билан иштирок этишди.

Бир сўз билан айтганда, мамлакат келажаги, ватан тараққиёти ёшларнинг эртаси уларнинг қандай таълим ва тарбия олганлигига боғлиқ. Шундай экан, ёшларимизга китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг китобга бўлган муҳаббатини ошириш, маънавиятини юксалтириш китоб тарғиботини кучайтириш бугунги кун талабидир.

А. ҚУРБОНОВ,

Андижон ҳарбий прокурорининг

ёрдамчиси, адлия майори.