Андижон 24

Китоб-офтоб: «БИБЛИОБУС» ҲАМРОХ БЎЛДИ


04.06.2018   1524

Балиқчи туманида ташкил этилган китоб байрамикўтаринки руҳда ўтди. Маънавият ва маърифат улашишга бел боғлаган олим, ёзувчи шоир ва китобсевар ёшлардан иборат тарғиботчилар гуруҳи тумандаги 4 секторда бўлиб,ижодий мулоқот ўтказдилар. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи раҳабарлигидаги 3 секторда бўлган ижодкорларга вилоят касб-ҳунар бошқармаси томонидан ташкил этилан "Библиобус" кўчма кутутбхонасининг ходимлари, ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари билан ҳамроҳлик қилдилар.

Мулоқот давомида сўз олганларёшлар тарбияси, улар қалбида китобхонликка меҳр улашишҳар қачонгидан муҳим эканлигини айтиб ўтдилар. Шунингдек, китоб инсоният фикр дурдоналарини тўплаб, авлодларга етказувчи муҳим манба эканлиги эътироф этилди. Ижодкорлар " Энг фаол китобхон", "Билмдон ўқувчи" викториналарини ўтказдилар. ғолибларга ўзларининг ижод намуналаридан тақдим этдилар.

- 3-сектор штабида 1000 га яқин китоб фондига эга кутубхона фуқароларга хизмат кўрсатяпти, - дейди кутубхона ходими Тожихон Қўчқорова. - Китобхонлар учун барча шароитлар яратилган. Тарғиботчилар томонидан совға қилинган турли соҳаларга оид илмий ва бадиий адабиётлар фуқароларимизнинг билим ва дунёқарашини бойитишга хизмат қилади.

Китоб-офтоб. У инсон умрининг ҳар қайси фаслини нури ила чорғон этиб, қалбларга зиё олиб киради. Бу иштирокчиларнинг мулоқотида ўз аксини топди.

Жаҳонгир СОДИҚЖОНОВ.