Андижон 24

Китоб кўргазмаларининг завқи


25.05.2018   1479

Байрам иштирокчилари китоблар кўргазмаси билан таниша бошладилар. Китоб савдоси билан шуғилланувчи ташкилотлар, ахборот-ресурс ва “Баркамол авлод” болалар марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари томонидан юртимизда чоп этилган бадиий, сиёсий, илмий-оммабоп адабиётлар, дарсликлар ва қўлланмалар, энциклопедик йўналишдаги китоблар, болалар адабиётлар кўргазмадан жой олди.

- Байрамга қизим билан келдик, -дейди Пахтаободлик ўқитувчи Махпиратхон Ортиқова. – Кўргазмани айланар эканман жуда-жуда завқландим. Муҳаммад Юсуфнинг 3 та китобини сотиб олдим. Байрам таассуротларимизни бориб яқинларимиз ва маҳалла фаолларига сўзлаб бермоқчиман.

«auz.uz» online гуруҳи.