Андижон 24

«КИТОБ КАРВОНИ» ЙЎЛГА ЧИҚДИ


23.04.2019   3396

Вилоятимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта ташаббус доирасида "Китоб карвони" акцияси ўтказилди.

"Дамас" автомашиналари карвони вилоят марказидан 16 та шаҳар ва туманларга йўл олди. Шу куннинг ўзида умумий ўрта таълим мактабларига аталган адабиётлар белгиланган манзиллар бўйича етказилди.

– Вилоят ҳокимининг совғаси қаторида Бўз туманидаги 29 та мактабга мусиқа асбоблари ҳам топширилди, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шуҳратбек Қосимов. – Акция давом эттирилади. Унинг доирасида мактабларга компьютер синфлари учун оргтехника жиҳозлари, ноутбуклар, мольберт ва телевизорлар ҳам тақдим этилиши кўзда тутилган.

Хурсандбек Араббоев олган сурат.