ЖАМИЯТ

ҚИШНИ КЎНГИЛДАГИДЕК ЎТКАЗИШНИ НИЯТ ҚИЛМОҚДАЛАР


12.07.2020   2971

-“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖга қилган мурожаатимиз беъэтибор қолдирилмади. Энди барчамизни халқимиз олдида юзимиз ёруғ, қишда печка қуриб, ўтин ёқиш муаммосидан қутулдик” -дейди Жалақудуқ туманидаги “Намуна” МФЙ раиси Вилоятхон Ўринбоева.

Раиса опанинг айтишича, ўтган йилдаги ўз ҳудудидаги газ таъминотидаги муаммолардан туман газ таъминоти идорасига мурожаат билан чиққан. Филиалдаги мутахассислар ҳам ҳолатни ўрганиб, мавжуд газ қувурини реконструкция қилиш бўйича таклифни берган эдилар. Мана ўша мурожаат бугун ўз ечимини топмоқда.

Реконструкция лойиҳасига кўра, “Туялас” МФЙдан “Намуна” МФЙга 540 погонаметрлик диаметри 273 мм. бўлган қувур тортилмоқда. Техника ишламоқда. Мутахассислар ҳам қувурни сифатли тортилишига алоҳида эътибор қаратганлар. Тортилган газ қувурлари пешма-пеш бўёқланмоқда.

“Реконструкция ишларини 1 августга қадар якунлашни режалаштирганмиз. Вилоят ташкилотимиздан қурилиш-монтаж бошқармаси мутахассислари ёрдамга келишган. Иш вақтида ҳам карантин қоидаларига амал қилмоқдамиз. Ушбу реконструкциядан сўнг “Туялас”, “Намуна” ҳамда “Янги ҳаёт” МФЙларимизда таъминотни узлуксизлиги таъминланади” - дея хабар берди “Жалақудуқтумангаз” филиали раҳбари Олимжон Насирдинов.

Дарҳақиқат, реконструкция ишлари якунлангач, “Туялас”даги 800 та, “Намуна” МФЙдаги 480 та ҳамда “Янги ҳаёт” МФЙдаги 811 та хонадонларда табиий газ таъминоти янада яхшиланади. 2000 дан ортиқ ҳовли ва кўп қаватли уйларда яшовчи хонадон эгалари келгуси қишни кўнгилдагидек ўтказишни ният қилмоқдалар.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати