Андижон 24

ҚИШ ЧИЛЛАСИДАН СЎНГ ҚОР ЁҒАДИ (МИ)?


05.02.2019   1180

5 февраль куни Ўзбекистонда кучли шамол ва қор кутилмоқда

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача, баъзи жойларда секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача, баъзи жойларда секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

“Gismeteo” маълумотларига кўра, 6-8 февраль кунларидавилоятимизда ҳаво ўзгариб туриши, қисқа муддатли ёғингарчилик бўлиши кутиляпти. Ҳаво ҳарорати шу кунлари кундузи 5 даража илиқ, кечаси 0-4 даража совуқ бўлиши эҳтимоли бор. 9 февралда ҳаво булутли бўлсада, ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +5 (кундузи), - 3 (кечаси)ни ташкил этади. 10,11 февраль кунлари ҳаво очиқ, ҳарорат кундузлари10-11 даража илиқ, кечаси эса +1 атрофида бўлиши мумкин.