Хорижда

ҚИРОЛ ТАХТДАН ВОЗ КЕЧДИ


09.01.2019   1366

Малайзия қироли Муҳаммад V тахтдан воз кечди. Истеъфо сабаби ҳозирча маълум эмас.

Қайд этилишича, монархнинг кутилмаганда тахтни топшириши мамлакат тарихида илк марта кузатилмоқда.У энди ўзининг султонлигига – Келантанга қайтади.

Айни вақтда 49 ёшда бўлган Муҳаммад V 2018 йилнинг ноябрида россиялик 25 ёшли модель Оксана Воеводинага – "Мисс Москва-2015" танлови ғолибига уйлангани шов-шув бўлиб кетганди.