Хорижда

ҚИРҒИЗИСТОН СУДИ АТАМБАЕВНИ 26 ОКТЯБРГА ҚАДАР ҲИБСДА ҚОЛДИРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ


20.08.2019   1173

Қирғизистон пойтахтининг Первомайск туман суди мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни 26-октябрга қадар ҳибсда қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Суднинг кўчма йиғилиши Миллий хавфсизлик қўмитаси биносида бўлиб ўтди. Атамбаев 8 августдан бери шу ердаги тергов изоляторида сақланмоқда.

Қайд этиш жоизки, Слесарев Бишкек шаҳар судига Атамбаевга нисбатан қўлланган эҳтиёт чорасини ўзгартириш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қилди.

Адвокатга кўра, Атамбаев ноқонуний қўлга олинган, чунки у собиқ президент мақомига эга. Парламентнинг Атамбаевни мазкур мақомдан маҳрум қилиш ҳақидаги қарорини адвокат конституцияга зид ҳисобламоқда.

Манба: daryo.uz