ЖАМИЯТ

ҚИНҒИР ИШНИНГ ҚИЙИҒИ ЧИҚДИ...


22.08.2020   3000

Андижон вилояти Бўстон тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида ишловчи «М.Б.» муқаддам суд тизимида судья лавозимида ишлаганлигидан фойдаланиб мўмай пул топиш пайига тушиб қолган экан.

У ЖИБ вилоят суди мансабдорлари билан олдиндан жиноий тил бириктириб, ЖИБ вилоят судида фуқаро «Ж.М.» га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан кўриб чиқилаётган апелляция ишини унинг фойдасига ижобий ҳал этиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига пул сўраган.

20 август куни Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда «М.Б.» жами 3.000 АҚШ долларини «Ж.М.»дан талаб қилиб олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

«М.Б»га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми, 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Халқимиз “Қинғир ишнинг қийиғи чиқади” деб бежиз айтмаган. Нопок йўллар билан пул топишга уриниш ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди. Бу йўлни танлаганлар охир-оқибатда пушаймон чекиб, эл-юрт олдида изза бўлишади.