Хорижда

Қимматга тушган қилиқ


07.11.2017   675

АҚШ президенти Дональд Трампнинг кортежи йўлда кетаётган велосипед минган аёл унга қарата ўрта бармоғини кўрсатди. Оқ уй сураткаши бу ҳолатни тасвирга тушириб, уни оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет ижтимоий тармоқларига берди. Интернетдан фойдаланувчилар аёлнинг бу қилмишини “Қаҳрамонлик” дея баҳолашди, деб ёзади Huffington Post нашри.

Бироқ 50 ёшли Жули Бриксмэнни йўлдаги қилиғини у ишлайдиган компания раҳбарияти бошқача талқин қилишди. Интернет қаҳрамони бўлган ходимани компания сиёсатига зид равишда иш тутганликда айблашиб, ишдан озод қилишди. Уларнинг фикрича, Бриксмэннинг қўпол ҳатти-ҳаракати тасвирлаган сурат давлат буюртмасини бажараётган компания нуфузига ва бизнесига салбий таъсир кўрсатиши мумкин экан. Хуллас, Жулининг ўрта бармоғи уни севимли ишидан маҳрум қилди.