Хорижда

Қимматга тушган «Аҳмоқ»


18.12.2017   531

Санкт-Петербург (Россия)даги 684-мактабнинг бошланғич синф муаллимаси ажабтовур қилмиши учун судга тортилди. У иккинчи синф ўқувчисининг пешонасига “аҳмоқ” деб ёзиб қўйгани анча шов-шувга, ота-оналарнинг норозилигига сабаб бўлди, - дейилади РИА Новости хабарида.

Прокуроратура томонидан ўтказилган текширувда муаллима ўқувчи дарс пайтида қўлига аллақандай “татуировка” чизиш билан машғул бўлгани, унинг танбеҳларига парво қилмаганини билдирган. Суриштирувда бу ҳолат тасдиқланди. Шунга қарамасдан, мактаб маъмурияти аҳлоқ қоидаларига зид иш тутгани учун ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди. Суд унга нисбатан минг рублдан уч минг рублга қадар жарима белгилаши мумкинлиги айтилмоқда.