Ўзбекистон

Кимки болаларга мўлжалланган китоб ёзса...


26.01.2018   52

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ китоб муаллифларига қалам ҳақи 80 фоизга ошди.

Илгари бадиий асарлар учун 5 коэффициент кўрсаткичида муаллифларга қалам ҳақи нашриётлар томонидан берилган бўлса, эндиликда коэффициент кўрсаткичи саккизга оширилди. ЎзА хабарида айтилишича, эндиликда 20 минг нусхадаги шеърий китобнинг муаллифига ҳар бир сатр учун 8 минг 610 сўмдан қалам ҳақи тўланади.

Болаларга мўлжалланган асарлар учун қалам ҳақи 2,5 баробарга кўтарилган.

Бу ҳақда Матбуот ва ахборот агентлигининг иқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш ва молиялаштириш бошқармаси бошлиғи Жамшид Миркомилов маълум қилди.