«102» хабарлари

Қидирувда юрган жиноятчилар ушланди


14.11.2017   869

Пахтаобод туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-кидирув ва суриштирув ишлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 182-моддасини 2-қисми, 188-моддасини 3-қисми ва 223-моддасини 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, прокуратура терговидан кочиб яширинганлиги учун 2010 йилдан буён қидирувда бўлган кимсанинг ноқонуний “сайри”га чек қўйилди. Пахтаобод туманида яшаган фуқаро С.Б Тошкент шаҳри ҳудудидан ушланиб, туман ИИБ ВСХга жойлаштирилди.

Хонобод шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 223-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги учун Тошкент вилояти, Зангиота тумани ИИБ томонидан қидирувда бўлган яна бир шахс ушланди. Хонобод шаҳрида истиқомат қилган фуқаро А.Ш Хонобод шаҳри ҳудудидан қўлга олиниб, Қўрғонтепа туман ИИБ ВСХга жойлаштирилди.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.