«102» хабарлари

ҚИДИРУВДА БЎЛГАН ТУРКИЯ ДАВЛАТИ ФУҚАРОСИ АНДИЖОНДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ


27.05.2019   2255

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 181-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этиб, Тошкент шаҳар Шайҳонтохур туман ички ишлар бўлими томонидан 2019 йил 20 март кунидан қидирувда бўлган, Туркия давлати фуқароси, Андижон шахар Фурқат кўчасида вақтинча рўйхатдан ўтиб яшаб келган, фуқаро Олгач Андижон шахар ҳудудидан ушланиб, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасига тақдим этилди.

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати.