Бугуннинг гапи

Кичкинтойлар талқинида Бобур сиймоси


14.02.2018   24

Андижон шаҳридаги 3-мактабгача таълим муассасасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. 2-тайёрлов гуруҳи кичкинтойлари шоҳ ва шоир ижодидан намуналар ўқидилар. Айниқса, болажонлар томонидан театрлаштирилган саҳна кўринишида саркарда Бобур (Аҳмадилло Тўхтасинов), Моҳимбегим (Сарвиноз Улуғбекова), Ҳумоюнмирзо (Амирсаид Тошматов), Гулбаданбегим (Мубина Шароҳиддинова) ва сарой аёнлари образилари ифодаланди.

-Бу каби маданий-маърифий тадбирлар болажонларда улуғ аждодларимизга эҳтиром, она Ватанга садоқат туйғуларини шакллантиради, - деди муассаса раҳбари Барно Айнутдинова. - Буюк бобомиз асарларида тараннум этилган умуминсоний қадриятлар эса уларнинг ҳар жиҳатдан соғлом, юксак маънавиятли бўлиб улғайишларига хизмат қилади.

Тарбияланувчилар томонидан ижро этилган ғазал ва рубоийлар, куй-қўшиқлар таклиф этилган меҳмонлар ва ота-оналарга кўтаринкилик бағишлади.

Нилуфар ЙЎЛДОШЕВА.