ЖАМИЯТ

КИЧИК «ОВУШҚА»ДАГИ САЛМОҚЛИ ЮМУШЛАР


30.03.2021   1122

«Овушқа» Пахтаобод туманидаги чекка ва кичик маҳаллалардан бири. Бироқ маҳалла аҳли томонидан амалга оширилаётган тадбиркорлик ишлари анчагина салмоқли, айтишга арзирли. Маҳаллада бугун юмшоқ қўғирчоқларишлаб чиқарувчи тадбиркордан тортиб чарм сумкалар тайёрловчи ҳунармандлар фаолият юритмоқда. Шу маҳаллалик Баходиржон Суяров тадбиркорликни танлади, болалар учун юмшоқ ўйинчоқлар ишлаб чиқаришнинг устаси. 52 нафар маҳалладошини ёнига олди. Хонадонига ташриф буюрган киши беғубор бир оламга тушиб қолгандай хис этади.Турли ҳил ранго ранг матолару ўзига ҳос хом ашёлардан тайёрланаётган қўғирчоқлару юмшоқ ўйинчоқлар болажонларга бир олам қувонч бағишлаши билан бирга тадбиркорга яхшигина даромад келтиряпти.

Маҳаллада 7 нафар тадбиркор қандолатчилик билан шуғулланади.Улар 86 нафар маҳалладошларини иш билан банд этган.Тўйчибой Эркинбоев ана шу тадбиркорларнинг бири. У ўз хонадонида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб 27 нафар уюшмаган ишсиз ёшларни иш билан банд этди. Тадбиркор ўз маҳсулотлари билан нафақат туман, балки, вилоят бозорларини ҳам тўлдирмоқда.

Тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилаётган пишириқлар ичида ўзбекона қандолатчилик маҳсулотларидан торти, Европача усулда тайёрланган маҳсулотлар ҳам топилади.Тўйчибой Эркинов мазкур тадбиркорлик йўналиши бўйича ойига ўртача 3,4 млн сўм даромад топмоқда.

Ака ука Бахтиёр ва Қаҳрамон Абдулҳаевлар асли эшик ромясашади.Улар айни пайтда “Микрокредитбанк” АТБ туман бўлими томонидан берилган 30 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ҳисобига пластик акфа ромлари ясашни йўлга кўйишган.Улар ўз маҳалладошларидан 2 нафарини иш билан банд этишди.

Тадбиркор Мавлудахон Ташхўжаева томонидан ишлаб чиқарилаётган аёллар чарм сумкалари хушбичим ва сифатлилиги билан нозиктаъб харидорларга ҳам мақул келмоқда.10 нафар маҳалладошларини иш билан таъминлаган тадбиркор банк томонидан тақдим этилган 30 млн сўм кредит маблағидан фойдаланиб ишни илдамлатди.

Умидахон Эркинжонова, Шаҳнозахон Ҳожиматова, Насриддин Ҳожиматов сингари турли йўналишларда фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар ҳам имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар.

Маҳалла тадбиркорларига айни кунга қадар 500 млн сўм миқдорида кредитлар йўналтирилди. Айни кунларда яна 200 млн сўм кредит маблағи ажратилиш арафасида турибти. Бу, албатта 2621 нафар фуқаро истиқомат қиладиган маҳалла учун кичик рақам эмас. Қурилиш,озик овқат, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш мўлжалланган 16 та саноат кохоналарнинг фаолият юритиш ҳам бир маҳалла тимсолида жуда яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Б.ҚАНОАТОВ

Пахтаобод тумани прокурори,

адлия маслаҳадчиси.