Ижод гулшани

Ҳувайдо ижодига бир назар


01.06.2017   631

Бу кўҳна Турон диёри не-не истеъдод эгаларига бешик бўлган. Шундай ижодкорлардан бири Хўжаназар Ҳувайдо Ўш шаҳрида дунёга келган. Ҳувайдои Чимёний номи билан машҳур ғазаллар битган.

Мадраса таълимини тўла эгаллагач, Чимёнда мактабдорлик, шунингдек, косиблик билан шуғулланган. «Фироқ» радифли ғазалининг таҳлили билан танишсангиз, ёр ҳажрида азобланаётган ошиқнинг дил оҳлари қалбингизни чертиши тайин.

Оҳ, мани дарду балоға мубтало қилғон фироқ,

Тахти бахтимни бузиб охир гадо қилғон фироқ.

Фироқ - айрилиқ, ҳижрон сўзларининг синоними. Бадиий адабиётда ёрнинг қийналиши, изтироб чекиши, ёрнинг ишқида юрак-бағри ўртаниб азоб чекишининг рамзидир.

Гавҳари қимматбаҳо эрдим насаб бозорида,

Синдуруб қадримни найлай камбаҳо қилғон фироқ.

Мен насаб бозорида гавҳардай қимматбаҳо эдим, аммо қадримни синидириб, оёқ ости қилган, нархимни тушириб, камбаҳо, пастбаҳо қилғон ҳам шу фироқ.

Булбули ширин наводек масканим эрди чаман,

Чуғздек вайроналар ичра адо қилғон фироқ.

Маълумки, булбулнинг маскани чаманзор. Ижодкор ҳам шу ёрга ошиқ бўлмасидан аввал, навоси ширин булбул эди. Аммо, бошига тушди-ю, маскани вайроналарга алмашди. Худди Чуғз (бойқуш, байроғли)дек, вайроналар ичра адо қилди.

Ман заиф бечораким доимо фурсат билан,

Куйдириб ҳокистаримни зери по қилғон фироқ.

Товуси хуррамбек юришим доимо кўҳсор эди,

Оҳ, бу чўбин қафасда мубтало қилғон фироқ.

Гулчарор эрдим, юзим гулшандаги гуллар аро,

Бевалик ўтида рангим қаҳрабо қилғон фироқ.

Кабки (каклик)дек масканим, яшаш жойим кўҳсор (тоғли жой)лар эди, аммо бу кун мени бу қафасга туширган ҳам шу фироқ бўлади.

Гулдек эди юзим, гулзордаги гулларнинг аълоси эдим, аммо бевалик ўтида, айрилиқ азобида ранимни каҳрабо (сариқ рангли маъдан) қилғон ҳам шу фироқдир.

Хўжаназар Ҳувайдонинг ўғли Сирожиддин (Сирожий) ва набираси Салоҳиддин (Соҳиб) ҳам шоир бўлишган. Соҳиб бобосининг китобини «Куллиёти Ҳувайдо» номи билан Тошкентда (1908) нашр қилдирган. +олаверса, адибнинг «Роҳати дил» манзумаси, «Иброҳим Адҳам» достони ҳам мавжуд.

Унинг шеърларида камтарлик, самимийлик, ростгўйлик, чин инсонийлик улуғланади. Буларнинг барчаси юксак бадият билан ижро этилгани учун Ҳувайдо асарлари ҳозир ҳам севиб ўқилади.

Шоҳсанам Жабборова,

АДУ 2-босқич талабаси.