Эълон ва билдирувлар

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОР ВА ТАЛАБГОРЛАР!


09.08.2017   556

"Жаҳон риэлтор" МЧЖ томонидан тўғридан-тўғри

музокаралар ўтказиш

йўли билан ташкиллаштирилаётган савдога таклиф этади

Савдога, "Хўжаобод савдо ва ишлаб чиқариш" МЧЖнинг 04.08.2017 йилдаги 69-сонли алоқа хатига ва "Оферта аризаси"га асосан, жамиятга тегишли Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Узун кўча ҳудудида жойлашган, жами қурилиш майдони 320,82 кв.метр бўлган идиш товоқлар дўкони бино ва иншоотининг тўла мулкий ҳуқуқи қуйидаги шартлар асосида қў-йилмоқда. Бошланғич баҳоси - 105 200 000 сўм.

Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотиш бўйича савдода қатнашиш истагидаги талабгорларнинг аризалари (акцепт аризалари) эълон чоп этилган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 9.00 дан 18.00 га қадар Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 14-уй "Жаҳон риэлтор" МЧЖ биносида қабул қилинади.

Савдо шартлари: қизиқиш билдирган тадбиркор ва талабгорлар, мулк бошланғич баҳосининг 30 (ўттиз) фоизидан кам бўлмаган қийматда буюртмачининг тегишли ҳисоб рақамига олдиндан тўлов қилгандан сўнг (тўлов топшириқномаси асосланган ҳолда) савдога қатнашадилар. Мулкларни сотиб олган харидор 5 (беш) банк иш куни ичида қолган тўловларини тўла амалга оширишлари шарт.

Харидорларнинг акцепт аризаси шартлари, сотувчининг оферта аризаси шартларига мос келган тақдирда, шартлари мос келган харидор билан ўша заҳоти савдо баённомаси имзоланади. Харидор шартнома имзолаш ваколатига эга бўлади.

Ушбу мулкларга қизиқиш билдирган тадбиркор ва талабгорлар тегишли жамият вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.

Савдода қатнашиш учун:

- юридик шахслардан, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси. Агарда ваколатли вакил қатнашган тақдирда эса унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

- жисмоний шахслардан, паспорт нусхаси. Агарда ваколатли вакили қатнашган тақдирда эса унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома.

Маълумот учун манзил: Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 14-уй. Тел: (+998 93) 910-11-12.

Лицензия RL 001, RR-0223.