Эълон ва билдирувлар

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОР ВА ТАЛАБГОРЛАР!


16.08.2017   939

«Жаҳон риэлтор» МЧЖ тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ташкиллаштирилаётган савдога таклиф этади

Савдога "Андижон Агросервис МТП" МЧЖнинг 11.08.2017 йилдаги 01-1-286-сонли алоқа хатига ва "Оферта аризаси"га асосан жамиятга тегишли Андижон вилояти Шаҳрихон тумани, Абдусамат МФЙ, Тошкент кўчасида жойлашган, жами қурилиш майдони 187,48 кв.метр "Савдо базаси омбори" деб номланган А, А1-чизма белгиларидаги "маъмурий бино" бино ва иншоотларининг тўла мулкий ҳуқуқи қуйидаги шартлар асосида савдога қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 50 787 000 сўм.

Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотиш бўйича савдода қатнашиш истагидаги талабгорларнинг аризалари (акцепт аризалари) эълон чоп этилган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 9 дан 18 га қадар Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 14-уй "Жаҳон риэлтор" МЧЖ биноси)да қабул қилинади.

Савдо шартлари: қизиқиш билдирган тадбиркор ва талабгорлар, мулк бошланғич баҳосининг 30 (ўттиз) фоизидан кам бўлмаган қийматда буюртмачининг тегишли ҳисоб рақамига олдиндан тўлов қилингандан сўнг (тўлов топшириқномаси асосланган ҳолда) савдода қатнашадилар. Мулкларни сотиб олган харидор 10 (ўн) банк иш куни ичида қолган тўловларини тўла амалга ошириши шарт.

Харидорларнинг акцепт аризаси шартлари, сотувчининг оферта аризаси шартларига мос келган тақдирда, шартлари мос келган харидор билан ўша заҳоти савдо баённомаси имзоланади ва харидор шартнома имзолаш ваколатига эга бўлади.

Ушбу мулкларга қизиқиш билдирган тадбиркор ва талабгорлар, тегишли жамият вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.

Савдода қатнашиш учун:

- юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси. Агарда ваколатли вакил қатнашган тақдирда эса унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

- жисмоний шахслар паспорт нусхаси. Агарда ваколатли вакили қатнашган тақдирда эса унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома тақдим этадилар.

Маълумот учун: Андижон шаҳри, А.Темур шоҳкўчаси,14-уй. Тел: (+998 93) 910-11-12.

Лицензия RL 001, RR-0223.