ЖАМИЯТ

ҲУРМАТЛИ ИСТEЪМОЛЧИЛАР


25.12.2020   775

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ҳамда эҳтимолий ёғингарчиликлар сабабли, табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли, шунингдек, иситиш мосламаларидан фаол фойдаланишнинг ошиши кутилмоқда.

Шуни эсда тутиш керакки, ис гази билан заҳарланиш, ёнғинлар, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва бошқа шунга ўхшаш кўнгилсиз ҳодисалар аксар ҳолларда, фуқароларнинг ўз соғлиғи ва атрофдаги одамларнинг хавфсизлигига бепарво муносабатда бўлиши натижасида келиб чиқмоқда.

Сўнгги вақтларда юз берган кўнгилсиз ҳодисалар статистикаси, аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланишининг асосий сабаблари, қўлбола иситиш мосламаларидан ("таркан", "буржуйка", "сандал" каби иситиш печлари) фойдаланиш, шунингдек, бинолардаги ҳаво кириш-чиқиш тизимидаги (вентиляция) носозликлар эканлигини кўрсатмоқда.

"Hududgazta'minot" АЖ халқимизни иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилиш лозимлиги ҳақида огоҳлантиради.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати .