Спорт

«ҲУМО» ОЛИЙ ХОККЕЙ ЛИГАСИДА ҚАТНАШАДИ. ДАСТЛАБКИ ЎЙИН ХИТОЙ ЖАМОАСИГА ҚАРШИ БЎЛАДИ


18.07.2019   141

Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей жамоаси янги мавсумни Олий хоккей лигасида (Высшая хоккейная лига) бошлайдиган бўлди, деб хабар беради ЎзА.

Шу мақсадда жамоа ўз таркибини маҳоратли хоккейчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилаётгани ҳам таҳсинга лойиқ. Зеро, жамоа халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Мақсад – халқаро ареналарда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш.

Ўзбекистон хоккей федерацияси матбуот хизмати томонидан “Ҳумо” жамоасининг янги мавсумдаги дастлабки ўйинлари санаси эълон қилинди. Унга кўра, вакилларимиз Олий хоккей лигасидаги иштирокини 10 сентябрь куни Хитойда “Ценг Тоу” жамоасига қарши ўйин билан бошлашади.

Умуман, “Ҳумо” сентябрь ойида 6та ўйинда музга тушади. Жамоанинг Тошкентдаги дастлабки ўйини 25 сентябрь куни Россиянинг “Динамо” (Тверь) жамоасига қарши кечади.