ЖАМИЯТ

Ҳуқуқий тушунчалар берилди


24.05.2018   1414

Одил судловни амалга ошириш жараёнлари ва суд фаолиятига доирмасалалар мавзусида Куйганёр шаҳарчасининг Саноат маҳалласидаги 33-умумий ўрта таълим мактабида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди судьяси А.Тўраев, жиноят ишлари бўйича Андижон туман суди раиси Н. Расулов, судьяси А. Кенжабаев, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманларо судининг раиси М. Аҳмадалиева, Андижон туман маъмурий суди раиси О. Қаҳҳоров, Андижон туман 1-сон нотариал идораси нотариуси Н. Ибрагимов қатнашдилар. Улар фирибгарлик жинояти, унинг салбий оқибатлари ва мазкур жиноятларнинг олдини олиш чоралари,коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ишлари бўйича судларда оилавий низолар, меросбилан боғлиқ ишларини кўриш, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, фуқароларнинг транспорт воситалари ва уй-жой олди-сотди шартномалари мавзуларида тушунчалар беришди.

Маҳалла фуқароларининг ҳуқуқ тизими фаолияти, жазолар амалиёти, нотариус билан боғлиқ масалалар ҳамда ўзларини қийнаб келаётган ҳуқуқий мавзулар юзасидан саволларига малакали соҳа ходилари батафсил жавоблар беришди.

А. Эркинов.