Андижон 24

ҲУҚУҚИЙ ОНГИ ЮКСАК ХАЛҚНИНГ ЭРТАСИ БОР


25.06.2019   949

ХЎЖАОБОД (Аuz.uz). Баҳрин маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишлангандавра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда ЖИБ вилоят суди судья катта ёрдамчиси Комроншоҳ Расулов хабар бермоқда.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда ушбу фармон қабул қилинди, - дейди Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман суди раиси М. Турдиева. - Фармонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилаётган бир қатор муаммо ва камчиликлар кўрсатиб ўтилган ҳолда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифалари ҳам белгиланди. Жумладан, аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун-моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида «Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қаpop топтириш демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!» деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш, шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини кенг тарғиб қилиш белгиланди.

Маҳалла фаоллари иштирокида ўтган тадбирда фуқароларга фармоннинг ҳар бир банди бўйича тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.