ЖАМИЯТ

ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ


26.08.2020   1078

Баркамол Солиев: жорий йилда юридик таълим соҳасида қандай ўзгаришлар юз берди?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини тасдқиланди.

Мазкур ишларнинг узвий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2020 йил 29 апрелда “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5987-сон Фармони қабул қилинди. Фармондан кўзланган мақсад юридик таълим ва фан тизимини тубдан такомиллаштириш, уларнинг халқаро таълим майдонидаги рақобатбардошлигини таъминлаш, юридик кадрлар тайёрлаш сифатини оширишдир.

Шунингдек, ушбу Фармон билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида юридик техникумлар ташкил этилди. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларда:

номутахассислик фанлар сони қисқартирилиб, ўқув жараёни кредит-модуль тизимини қўллаган ҳолда ташкил қилинади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилиб, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул тартиби жорий этилади;

Бундан ташқари, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг қўшма таълим дастурларини ҳамда қўшма факультетларини тугатгандан сўнг ўқишни давом эттирган шахсларга берилган хорижий таълим муассасаларининг белгиланган шаклдаги дипломлари (бакалавриат, магистратура) Ўзбекистон Республикасида қўшимча маъмурий тартиб-таомилларсиз олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади;

базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар ТДЮУ магистратурасига кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича адлия органлари ва муассасаларида, биринчи навбатда, юридик техникумларда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда, кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Нилуфар УМАРОВА.

Андижон вилоят адлия бошкармасининг

ҳукукий хизмат кўрсатишни давлат

томонидан тартибга солиш

бўлими етакчи маслахатчиси.