ЖАМИЯТ

ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР ОШИРИЛДИ


30.06.2019   900

Жалақудуқ тумани маъмурий суди, Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги вилоят бошқармаси, ички ишлар бўлими ҳамкорлигида фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, коррупция ва унинг жамият тараққиётига салбий таъсири мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи жамоаси ҳамда ҳудуддаги маҳалла фуқаролари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан Жалақудуқ тумани маъмурий суди раиси Б.Абдуназаров мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳани демократлаштириш ва эркинлаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини химоя қилишдаги роли хусусида гапирди. Шунингдек, коррупцияга қарши олиб борилаётган ишлар ва ундан кўзланган мақсад, вазифаларга тўхталди.

Шунингдек, давра суҳбатида одам савдоси, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар, фирибгарлик сингари иллатларнинг олдини олишда ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш ҳақида сўз юритилди.

Тадбир давомида транспорт ҳаракати ҳамда ундан фойдаланиш, хавфсизликка қарши жиноятлар ва уларни келиб чиқишига йўл қўймаслик мавзусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ташкилотчилар иштирокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтардилар ҳамда уларни қийнаётган муаммоли масалалари юзасидан ҳуқуқий маслаҳат бердилар.

Эгамназар Абдулбоқиев.