Андижон 24

"ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ" АЖ РЕСПУБЛИКАНИНГ БАРЧА ҲУДУДЛАРИДАГИ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТАШКИЛОТЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ


06.12.2019   2007

Эндиликда газ таъминоти тизимига ва аҳолига ихтисослаштирилган бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш билан республиканинг ҳар бир туман, шаҳар ва вилоятидаги 206 та газ таъминоти ташкилотлари шуғулланади.

Уларнинг фаолияти тикланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт ва аҳолини энергия манбалари билан барқарор таъминлаш, молиявий соғломлаштириш ва нефт-газ саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорида кўзда тутилган эди. Ушбу қарор табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчиларининг барча тоифалари учун хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, газ таъминоти ташкилотлари сонининг кўпайиши аҳолини "зангори ёқилғи" билан барқарор таъминлаш ва шу жараёнга замонавий технологияларни жорий этиш имконини беради.

Ҳозирги кунда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ таркибий бўлинмалари зарур мутахассислар билан тўлиқ таъминланган. Аҳолининг ишончи ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, фуқароларнинг мурожаатлари ва ОАВ билан ишлаш бўлимлари очилган.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ матбуот хизмати.