Спорт

ҲОКИМИ КУБОГИ ВИЛОЯТ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ЖАМОАСИДА


22.11.2020   1420

Андижон шаҳрида жойлашган «Limon arena» да вилоят ҳокими кубоги учун вилоят ташкилотлари спортнинг футбол тури бўйича баҳслашдилар. Муросасиз ўтган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра вилоят Ички ишлар Бошқармаси жамоаси биринчи ўринни эгаллаб вилоят ҳокимининг кубогини қўлга киритдилар.

Шунингдек, мусобақада фахрли иккинчи ўринни Андижон вилояти Миллий гвардия бошқармаси ҳамда фахрли учинчи ўринни 45 605-ҳарбий қисм жамоаси қўлга киритдилар. Ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Манба:Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ