Андижон 24

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ


21.05.2019   3477

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган талабалар билан мулоқот ўтказди.

Катта ҳаёт бўсағасида турган ёшлар юрт келажаги, жамият равнақи ва тараққиётида ҳал этувчи куч эканлиги айни ҳақиқат. Шу боис, мамлакатимизда ишонч билдирилиб, уларга катта имкониятлар яратилмоқда.

Мулоқот давомида вилоят раҳбари тарбияга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги пухта билим олиб,ҳаёт йўлларини Ватан равнақи, халқ фаровонлиги биланчамбарчас боғлаш сиёсатимизнинг бош мақсадларидан эканлигини таъкидлади. Бу жараёнда5 та муҳим ташаббус дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Китоб ўқиган, қалби санъатга ошуфта, спортни севган инсон, албатта, камолотга эришади. Бундай ёндашув инсонлар ўртасидаги ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлаш ҳамда оилалар бардавомлигини таъминлашга хизмат қилади.

Учрашув сўнгида вилоят ҳокими талабаларга китоблар совға қилди.

«auz.uz» online гуруҳи.