Ўзбекистон

Ҳиндлар Бобур ҳақидаги фильм яратишмоқчи


11.01.2018   219

Ҳиндистоннинг Emmay Entertainment продюсерлик компанияси ва StarTV телеканали улуғ бобокалонимиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида фильмни суратга олишни режалаштирмоқда.

Ҳинд юртининг тараққиёти ва маданиятига оламшумул таъсир кўрсатган Бобур ва бобурийлар (Ҳумоюн, Акбар, Жаҳонгир, Аврангзеб) ҳақидаги ҳикоя қилувчи ушбу картина 6 фаслдан иборат тарихий фильм бўлиши маълум қилинган.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги расмий сайтининг ёзишича, .Emmay Entertainment компанияси вакиллари фильмнинг маълум қисмларини, хусусан Бобурнинг болалик ҳамда Самарқанд ва Кобул шаҳарларидаги ҳукмронлик даврларига оид саҳналарни айнан Ўзбекистонда тасвирга олишга қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу масала юзасидан музокаралар ўтказиш мақсадида ҳиндистонлик киноижодкорларнинг жорий йил февраль ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.