Спорт

ҲИНДИСТОНДА ОЛТИН МЕДАЛЬ ОЛГАНЛАР НУФУЗЛИ УНВОНГА ЭГА БЎЛИШАДИ


05.09.2019   126

Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида жорий йилнинг 4-11 сентябрь кунлари 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақа қатнашчилари стандарт, рапид ва блиц бўйича беллашадилар. Чемпионат 9 турдан иборат бўлиб, назорат вақти 90 дақиқани ташкил қилади(стандарт шахмат). Ҳар бир юришдан сўнг шахматчиларга 30 сониядан вақт қўшиб берилади.

Блиц шахматда эса умумий 3 дақиқа, ҳар бир юришга эса 2 сониядан вақт қўшилиши белгиланган. Мусобақада олтин медални қўлга киритганлар халқаро гроссмейстр унвонига эга бўлишади.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, юртимиз шарафини 11 шахматчи ҳимоя қилмоқда. Улар орасида ФИДЕ тоифасидаги спорт усталари Абдумалик Абдисалимов ва Муҳаммадали Абдураҳмонов ҳамда аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Баҳора Абдусатторова ҳам бор.

Нуфузли мусобақада ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз.