Хорижда

ҲИНДИСТОНДА ЧАҚАЛОҚҚА КОРОНА ДЕГАН ИСМ ҚЎЙИЛДИ


31.03.2020   3597

Исм коронавирус шарафига қўйилган ёки ундан ҳимоялаш учун, дейди қўшнилар.


Ҳиндистоннинг Горакхпур (Индия) округида янги туғилган қизга бутун дунёда пандемияга айланган коронавирус шарафига номлашди. Таъкидлаш лозимки, Corona исмини қизчага тоғаси берган, лекин онасининг рухсати билан, албатта.

Чақалоқ шу йил 22 март куни дунёга келди. Айнан шу куни Ҳиндистонда комендантлик соати кучга кирганди. "Шубҳасиз, вирус дунё аҳли учун хавфли, шу билан бирга, у бизга яхши одатларни ҳам қайтарди, яқинларимизга яқинлаштирди", деди қизчанинг тоғаси.

Манба: UzA.uz