Андижон 24

ҲИНДИСТОН ЎЗБЕКИСТОНГА COVID-19ГА ҚАРШИ БЎЛГАН ДОРИ-ДАРМОНЛАР ТАҚДИМ ҚИЛДИ


23.07.2020   1923

Ҳиндистон пойтахтидан Тошкентга «Uzbekistan Airways» АЖ авиакомпанияси самолётида инсонпарварлик юки етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инсонпарварлик ёрдами таркибига тиббий воситалар, жумладан COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда самарали ҳисобланган 7 миллионга яқин таблеткани ўз ичига олган.

Дори-дармонлардан иборат юк Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ва ушбу мамлакатнинг Кимёвий маҳсулотлар ва ўғитлар вазирлиги қошидаги Фармацевтика саноати департаменти томонидан шакллантирилди.

Умумий оғирлиги 5 тоннадан ортиқ юк мамлакатимизнинг тегишли идораларига топширилди.

Манба: yuz.uz