Хорижда

ҲИНДИСТОН ҲУКУМАТИ КАРАНТИН МУДДАТИ ЧЎЗИЛАДИ, ДЕГАН ХАБАРНИ ИНКОР ЭТДИ


30.03.2020   4383

Ҳиндистон ҳукумати ушбу хабарни асосга эга бўлмаган миш-миш, деб баҳолади.

“21 кунлик карантин тугагандан кейин уни ҳукумат яна чўзармиш, деган миш-мишлар ва оммавий ахборот воситаларининг хабарлари ҳам пайдо бўлди. Мамлакат вазирлар маҳкамаси котиби ушбу хабарни асосга эга бўлмаган миш-миш деб баҳолайди“, — дейилади ҳукуматнинг матбуот учун тарқатган хабарномасида.

23 март куни коронавирус тарқалиш хавфи туфайли Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди томонидан мамлакатда умуммиллий карантин эълон қилинган эди. Карантин 21 кунга мўлжалланган бўлиб, 14 апрелгача давом этиши кўзда тутилган.

Манба: uza.uz