ЖАМИЯТ

Ҳаёт сабоқлари: муроса ва яна муроса...


22.11.2018   1509

Оила янги дунё тузишдай гап. Унда турфа одамлар, турфа йўллар бирлашади, турфа сиёсат қўлланилади. Уни тўғри олиб бориш қайноналар, яъни оналар қўлидадир.

Баъзан келиннинг хатоларига атай индамайдиган, шарманда бўлишини кутиб яшайдиган ёки гуноҳ устида қўлга тушганига хурсанд бўлибайбларини ҳар гал қамчи ургандай санаб, ора кунда жанжал «ясаб» ўйнайдиган қайноналар ҳам учрайди. Билиш қийин эмаски, бу қайноналар ўз даврида ноқобил келин бўлган! Энди жавобини оляптилар.

Ишларингиз яхши, саломатлигингиз жойида, камчилигингиз йўқ,уй-жойингиз кўнгилдагидай бўлсаю, оилангиздатинчлик бўлмаса, жанжал ва дилхиралик ҳукм сурса,ҳеч қачон бахтлиэмассиз.

Гапнинг сирасини айтганда, ўзбек оиласида қайнона ва келин муносабати ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Ўқув даргоҳларида қизлар ўртасида «Офарин, келинлар», «Уддабурон келинлар!» каби кўрик-танловларни ўтказиб туришимиз фойдадан ҳоли эмас.

Онанинг яхшиси ўғлининг рўзғорини сақлайди. Қайнонадан оилага келадиган энг катта манфаат келиндан яхши уй бекаси тайёрлашдир.Шундай таъриф берилади: «Айтган юмушингни сўзсиз бажарган келин яхши, айтмасингдан аввал бажаришга улгургани аълодир!»Унинг яхши тарбия олганига ишонч ҳосил қилган куёвнинг ота-онаси, аввало, қудаларини ҳурмат қилиб, қадрдонлашиб кетишга ҳаракат қилади.

«Турмушга чиқсам, жуфтимнинг жигарларини ажралмас қилиб боғлайман, тушган ҳовлимни уларнинг авлодлари тўпланадиган дийдорхонага айлантираман», деб ният қиладиган қизхонадондан ўтганлару яшаётганларнинг ризолиги, дуоларига сазовор.

Дилфузахон Носирова,

Андижон индустриал педагогика коллежи бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси.