ЖАМИЯТ

ҲАЁТ - ГАЗЕТА – ГАЗЕТХОН


19.12.2018   1506

«Андижоннома»нинг ҳар бир сонини интиқиб кутаман,– дейди Андижон шаҳрида яшовчи меҳнат фахрийси Абдуваҳоб ота Жўраев ёнидаги ёш ҳамроҳи, мактаб ўқувчиси Бекзод Турғунбоев билан мулоқотда. – Сен ҳам газетани доимо ўқиб бор, асло кам бўлмайсан, болам!

БУ СИЗНИНГ ЭРКИН МИНБАРИНГИЗ

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиеёвнинг "Эл-юртимизнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш, бу йўлда ғов бўлиб турган тўсиқларни, бюрократизм, лоқайдлик, тамагирлик, коррупция каби салбий иллатларни дадиллик билан кўтариб чиқиб, уларга қарши муросасиз жамоатчилик фикрини шакллантиришни ўз касби, ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб биладиган журналистларни мен ҳақиқий журналист деб биламан", деган сўзлариоммавий ахборот воситалари ходимларизиммасидаги масъулиятни янада оширгани бежиз эмас. Бу ўз-ўзиданянада фидойилик ва ташаббускорликка ундамоқда.

Бошқа соҳаларда бўлгани каби матбуоткейинги вақтда янги қиёфага кирди. Тезкор давр талаби ва ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги ўзгаришларфаолиятни янги босқичга кўтарди. Хабарларни саноқли дақиқаларда жамоатчиликка етказишгаинтилишматбуот майдонида ижобий рақобатни юзага келтирди. Журналистларда тезкорлик ошди.Ўз аудиториясига эга бўлиш ижодий жамоаларнинг асосий вазифасига айланди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан Олтинкўл туманида "Матбуот ва жамият" мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида айни шу хусусда сўз юритилди. Интернет нашрларининг очиқлиги, ахборот майдонида тутган ўрни, телевидениенингранг-баранглиги, босма нашрлардаги танқидий ва таҳлилий мақолалар ижобий баҳоланди. Ечимини кутаётган муаммолар қаламга олинаётганлигитаъкидланди.

– Матбуот чин маънода ҳаёт ойнаси, – дейди "Тараққиёт" телерадиокомпанияси муҳаррири Маъмиржон Ғаниев. – Айниқса, бугунги тезкор даврда фуқароларнинг энг ишончли суянчига айланмоқда. Баралла эркин минбар деб айтиш мумкин.

Тадбир иштирокчилари "Олтинкўл" газетаси ижодий жамоаси фаолияти билан танишдилар.Газетхонлар чиқишларигакенгроқ ўрин бериш лозимлиги ваэътибордан четда қолаётган мавзулар кўрсатиб ўтилди.

Акбаржон НАЗАРОВ.


ҲАҚИҚИЙ ДЎСТИМ, УСТОЗИМ

Мен 10 йилдан буён вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида ишлайман. Вазифам оғир, масъулиятли ва нозик бўлишига қарамай, одамларнинг оғирини енгил қилиш, турли хавф-хатарлардан асрашга ҳисса қўшиш билан дуо олаётганимдан хурсандман.

Болалигимда ён қўшнимиз «Андижоннома»нинг етакчи ходимларидан бири Турсунбой Абдусаматов томонидан қулоғимга қуйилган бир ҳикматли сўзниҳеч ёдимдан чиқармайман.

– Одамларга яхшилик қилишдан ҳам улуғроқ иш йўқ жаҳонда, – дер эди раҳматли ва ўзи ана шунга қатъий амал қиларди. Унинг ўгитлари иш фаолиятимда қўл келяпти.

Газета мутолаа қилишнинг фойдаси қай даражада катта эканлигини эсакундалик ҳаётимизда яққол кўриб турибмиз. Ўқиган одам кўп нарсани билади. Фикри ўткир ва тиниқ бўлади. Бошқалардан бир қадам олинда юради.

Ўтган йилибошқармамиз ходимлари орасидан номзодимҳукумат мукофотигатавсия этилди ва «Шуҳрат» медали биланмукофотланишимнинг боиси ҳам ана шунда, деб биламан.

Хуллас, газета билан дўстлашган инсон ютади, асло ютқазмайди.

Дилмурод Қовлонов,

қутқарувчи.

«Андижоннома» Андижонни севадиганлар учун

Газета ўқишни мажбурият эмас, ҳаётий эҳтиёж сифатида қабул қилган ташкилот, муассаса, шаҳар ва туманлар мутасаддилари маълум бўлиб бормоқда. Булар қаторида қуйидагиларни айтиб ўтмоқчимиз.

1. Андижон давлат тиббиётинститути ва клиникаси.

2. Андижон давлат университети.

3. Вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва

малакасини ошириш институти.

4. Вилоят "Автотеххизмат" акционерлик жамияти.

5. Вилоят "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акционерлик жамияти.

6. Андижон биокимё заводи.

7. «Асакаёғ» акциядорлик жамияти.

8. Избоскан ва Балиқчи туманлари зиёлилари.

Барчангизга ташаккур!

Таҳририят.