Спорт

Ҳасанбойдан ғалабани тортиб олдилар


02.09.2017   1610

Гамбург шаҳририда бокс бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатида хал қилувчи жанглар бошланди. Таркибида 9 нафар чарм қўлқоп усталари билан Германияга йўл олган Ўзбекистон терма жамоасидан финалга 4 нафар вакилларимиз етиб келган эдилар. Уларнинг барчаси кубалик боксчилар билан олтин медаллар учун кураш олиб борадилар.

2 сенябрь. Тошкент вақти билан 21.00. Гамбург. Спорт холл мажмуаси. Вакилларимиздан дастлаб рингга Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов чиқди. У 49 кг. вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони Жоанис Аргилагосга қарши жанг ўтказди.

Миллионлаб муҳлислар орасида Биринчи раунд Ҳасанбойнинг устунлигида ўтди. Иккинчи раундда ҳам вакилимиз фаоллик кўрсатиб, биринчи рақам остида ҳаркат қилди. Учинчи 180 дақиқаликда ўз устунлигини янада мустаҳкамлади, аммо...

Ҳакамлар ғалабани бутун жанг давомида қочиб юрган кубаликка бериб юбордилар. Изоҳга хожат йўқ.

«auz.uz»online гуруҳи.