ЖАМИЯТ

ҲАРБИЙЛАРНИНГ ВАТАНГА ҚАСАМЁДИ


22.04.2020   2524

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманида жойлашган ҳарбий қисмда йигитлик бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилар Ватанга қасамёд қабул қилдилар.

Шу муносабат билан карантин қоидаларига риоя этган ҳолда тантанали маросим ўтказилди.

Ҳарбий хизматга чақирилганлар бир ой давомида жисмоний ва жанговар тайёргарликдан ўтдилар, назарий билимларини амалиётда қўллаш кўникмаларига эга бўлдилар. Эндиликда мамлакатимиз сарҳадларини қўриқлаш учун хизматга киришмоқдалар.

-Бухоро вилоятиданман, - дейди оддий аскар Шоҳруҳ Қувондиқов. – Шундай шарафли вазифани бажараётганимдан мамнунман. Деярли барча вилоятлардан келган йигитлар билан дўстлашдим. Бир ой давомида нафақат ҳарбий интизом, балки бир-бирига елкадош бўлишни ўргандим. Бугун йигитлик бурчимизни астойдил ўташга қасамёд қилдик.

Хамдам Умаров,

ДХХ Чегара қўшинлари капитани.