ЖАМИЯТ

ҲАРБИЙЛАР ЖАСОРАТИ ЁШЛАРГА ЎРНАК БЎЛИШИГА ШУБҲА ЙЎҚ


08.08.2020   2380

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, эртамиз эгалаларини билимли, ақлан етук, жисмонанбақувват қилиб тарбиялаш ва уларни салоҳиятларини такомиллаштириш, жамоатчиликнинг олдида турган муҳим вазифалардан биридир.

Ёшларда ватанпарварлик руҳини шакиллантириш ва мустаҳкамлашда Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Давлат чегаралари даҳилсизлигини таъминлашда мардлик ва жасорат кўрсатиб, халқимиз тинчлиги йўлида жон фидо қилган мард ўғлонлар хотирасига бағишланган “Унутилмас ёрқин юлдузлар ” номли китоб нашр этилди. Китобда мустақиллигимизни кўролмаган қора кучлар шахсий манфаатларийўлида ўз халқига қурол кўтарган ғаламислардан ҳимоя қилишда мардларча халок бўлган Ватан ҳимоячилари ҳақида ҳикоя қилинада.

Сариосиё ва Бўстонлиқ воқеалари, 2005-йилдаги Андижон воқеаларидаги хунрезликлар ҳалигача халқимиз хотирасидан ўчгани йўқ. Тинчлигимизни кўраолмайдиган кимсалардан халқимизни, Ватанимизни химоя қилишда мангуликка бош қўйган Е.Ўзбеков, Ш.Собиров, Р.Назиров, Н.Бехбудов, Н.Тожиев, А.Товулдиев, У.Алибеков, Э,Бехбудов, Н.Эгамов, К.Рахмонов, И.Ибрагимов, Т.Жўраев, Ж.Аширов каби ҳарбий хизматчиларнинг хотираси халқимиз хотирасида мангу сақланиб қолган. Уларнинг жасорати ёшларга ўрнак бўлишига шубҳа йўқ.

Мардонбек МАШРАПОВ

Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси.