Андижон 24

ҲАРБИЙЛАР ШАРАФИГА


13.01.2019   2021

Байрам тадбирлари вилоят жамоатчилиги, Андижон гарнизони ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида давом этди.

Унда қатнашган вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Сўнгра давлатимиз раҳбарининг Фармонига асосан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган вилоят божхона бошқармаси бўлими бошлиғи Алимов Равшан Козимович ва вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси йўриқчи-қутқарувчиси Рахимов Рустамбек Рузибоевичларга, шунингдек, Мудофаа вазирининг буйруғига асосан «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишонлари ҳамда вилоят ҳокимнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган бир гуруҳ ҳарбийларга мукофотлар топширилди.

Тадбир вилоятимизнинг таниқли эстрада хонандалари иштирокидаги концерт билан якунланди. Шундан сўнг ҳарбийлар ва соҳа фахрийлари Андижон шаҳридаги “Тошкент-премиум” тантаналар саройида ташкил қилиган байрам дастурхонига таклиф этилдилар.

аuz.uz онлайн гуруҳи