ЖАМИЯТ

ҲАРБИЙЛАР ДАВРАСИДА УЧРАШУВ


22.06.2019   992

2019 йил 21 июнь куни 7554 ҳарбий қисмда давлатимиз раҳбаринингбешта муҳим ташуббуси доирасида ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт ва санъатнингбошқа турларига қизиқишларини ошириш ҳамдаистеъдодларни юзага чиқариш лойиҳаси талабларидан келиб чиқибАндижон ҳарбий прокуратураси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон шаҳар Кенгашибилан ҳамкорликда “Ватан тарққиётига менинг ҳиссам” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Андижоншаҳридаги 1- болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари ижод намуналарини намойиш этишди.

Шунингдек, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчилари Ўзбекистон халқ шоири қаламига мансуб шеърлариданўқиб беришди.

Андижонахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг ўқувчиларининг рақс жамоасиажойиб саҳна чиқишлари ва миллий рақслари билан шахсий таркибга хушкайфият улашди.